Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Президентининг ўзбек тилида нашр қилинган «Тожиклар тарих кўзгусида» номли китоби тақдим этилди.

2021-05-04 | Маданият

Кеча Жаҳон иқтисодиёти  ва дипломатия университетида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ўзбек тилига таржима қилинган «Тожиклар тарих кўзгусида» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тожикистоннинг мамлакатимиздаги дипломатия ваколатхонаси томонидан ташкил этилган мазкур тақдимот маросимида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эркин Ҳамраев, Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов, Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров, Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди, Туркманистон элчиси Язгули Маммедов, Беларусь элчиси Леонид Маринич, Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев, шунингдек, тарихчи олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этди. 

Китобнинг тожик тилидаги дастлабки нусхаси 20-асрнинг сўнгги ўн йиллигида нашр этилган. Унда тожиклар ва Марказий Осиё халқларининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси батафсил қаламга олинган. Шунингдек, ушбу монографияда  ўзликни англаш ва миллий мустақиллик ҳамда тожик халқининг янги давлатчилиги тикланишига оид маълумотлар ўз ифодасини топган.  

Асар инглиз, рус, араб, қозоқ ва бошқа тилларга таржима қилинган. Унинг ўзбек тилига ўгирилиши ҳам китобнинг ўқувчилари доираси ва жўғрофиясини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Китоб тўртта бобдан иборат бўлиб, унда тожик халқига оид тарихий воқеалар, тожик адабиёти, маданияти ва санъати, замонавий давлатчилик ривожи сингари кўпгина муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзулар китобхонларнинг эътиборига ҳавола этилган.  

Тадбирда сўзга чиққанлар Тожикистон Президенти қаламига мансуб ушбу монографиянинг ўзбек тилига таржима қилиниши икки мамлакат ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий алоқаларни янада ривожлантиришга, китобхонларнинг тожик давлатчилиги ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

- Аввало, бугунги тадбирни ушбу нуфузли университетда  ўтказишга яқиндан ёрдам бергани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига самимий миннатдорлик билдираман, - деди Тожикистон элчиси Содиқ Имомий. - Бугун ўзбек китобхонларига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг «Тожиклар тарих кўзгусида» китобининг ўзбек тилидаги таржимасини тақдим эдик. Китоб ўтган асрнинг 90-йиллари охирларида ёзилган. Мамлакатимиз Президенти шу орқали ўз ғояларини кенг ўқувчилар билан ўртоқлашишга қарор қилган. 

Китобда тожик давлатчилиги тарихига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унинг ривожланишидаги асосий босқичлар баён этилган. Асарда минг йилликларга дахлдор тарих қамраб олинган. Ушбу монографиядан ўрин олган  маълумотлар ҳамда  давлатимиз раҳбарининг нутқлари ўзбек олимлари ва тарихга қизиққан барча ўқувчиларнинг қалбига йўл топишига умид қиламан.

Чунки китобдан жой олган кўпгина илмий изланишлар ва бошқа материалларда умумбашарий тарихга оид муҳим маълумотлар ҳам ўз аксини топган.  Мен тожик ва ўзбек халқларининг тақдири асрлар давомида бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эканини яна бир карра таъкидламоқчиман.  Айни пайтда икки  давлат президентлари ўртасидаги  ўзаро яқин дўстона  алоқалар халқларимиз фаровонлиги, мамлакатларимиз ривожи ҳамда тарихий ва маданий яқинлашувимизга хизмат қилмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться