Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Табаррук инсонларнинг дуосини олишда ҳикмат кўп
2021-05-05 | Маданият
Навбатдаги йўналиш Зангиота тумани бўлди. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эсонали Мўйдиновни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаш мақсадида отахоннинг хонадонига ташриф буюрди.
Урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган нуроний билан меҳр-оқибат, Ватанга садоқат, фарзандлар бахту камоли хусусида суҳбатлашилди. Вилоят ҳокими уруш фахрийсига Президентимиз томонидан йўлланган табрикни ўқиб эшиттирди ҳамда давлатимиз томонидан ажратилган пул мукофоти ва совға-саломларни топширди. Фахрийларимизнинг шонли ҳаёт йўли, бошидан кечирганлари барчамиз учун ибрат бўлиши керак. Уларга меҳр оқибат кўрсатиш, дуоларини олишда ҳикмат кўп,- деди Даврон Ҳидоятов.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги