Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илмий тадқиқотларга грантлар эълон қилишга тайёргарлик кўрилмоқда

2018-07-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-техник кенгашларининг 15 та секция йиғилиши ўтказилди. Кенгашлар Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи Инновация вазирлигининг фан тармоқлари ва соҳалари бўйича маслаҳат органлари сифатида ташкил қилинди.

Маълумки, вазирлик инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланади.

Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатлари белгиланган тартибда фақат Кенгашларнинг ижобий хулосасидан кейин ваколатли органларга экспертиза қилиш, тасдиқлаш учун киритилади.

Кенгашларнинг таркиби Вазирлик аъзолари, вазирликлар, идоралар, иқтисодиёт тармоқлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбарлари, етакчи олимлар ва малакали мутахассислардан иборат бўлиб, кенгашлар ва эксперт гуруҳлари фан ва технологиялар тараққиётининг қуйидаги устувор йўналишлари бўйича Илмий-техникавий кенгашлар тузилди: “Тарих ва ижтимоий фанлар”, “Филология, психология ва педагогика фанлари”, “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари” “Математика ва физика фанлари”, “Техника фанлари”, Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш”, “Қишлоқ хўжалиги ва атроф муҳит муҳофазаси”, “Тиббиёт”, “Фармакология ва фармацевтика”, “Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар”, “Ер тўғрисидаги фанлар”, “Биология фанлари”, “Кимё фанлари”, "Археология фанлари", "Ўрмон хўжалиги фанлари".

Илмий-техникавий кенгашлар, жумладан, тақдим этилган илмий лойиҳа ва грантларнинг таҳлили натижалари асосида лойиҳа ва грантларни танловларда иштирок этиш учун рухсат берувчи орган ҳисобланади. Шунингдек, улар дастурлар ва лойиҳаларни бажарилиш мониторинги, оралиқ назорат натижалари таҳлили асосида лойиҳаларни давом эттириш ёки бажарилиши қониқарсиз деб топилган лойиҳаларни тўхтатиш тўғрисида вазирликка таклифлар киритади.

Айни кунларда кенгашлар ўз йўналишлари бўйича грант мавзуларини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқдалар. Тез кунларда таклиф этилган мавзулар бўйича Инновация вазирлиги томонидан илмий-тадқиқотлар, ишланмалар ва лойиҳаларга грантлар танлови эълон қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться