Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тебранишларни қайд этиш, зилзилалар, сейсморазведкада фойдаланиш учун сейсмодатчик яратилди

2018-07-16 | Фан

Ушбу қурилма муҳандислик станциялари таркибидаги сейсмологик тадқиқотларда, саноат портлашларида сейсмопортлаш тўлқинлари таъсирининг интенсивлигини баҳолашда, ишлаб чиқаришда объектларга машиналар ва механизмлардан келаётган вибрацион тўлқинлар таъсирини баҳолашда фойдаланилади.

Сейсмодатчик корпус, корпус қопқоғига осилган сигналларни узатиш линияси бўйлаб маълумотларга ишлов бериш блокига уланган сезгир тензоэлементли юпқа эластик пластинадан иборат. Юпқа эластик пластинанинг иккинчи учига инерцион масса бикр маҳкамланган, тензорезистор кўринишидаги сезгир тензоэлемент эса юпқа эластик пластинанинг ўрта қисмига маҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т. Уразбаев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти мутахассислари Сагдиев Хамидулла, Тешабоев Зохиджон ва Галиаскаров Викторлар томонидан яратилган қурилма учун IAP​ 05612 рақамли фойдали модель патенти берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться