Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Физика-математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди

2018-03-01 | Технологиялар

Ёшларнинг физика ва математика фанларига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари билан ҳамкорликда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги физика ва математика фанлари бўйича Республика олимпиадасини ташкил қилди.

Республика олимпиадасида мамлакатимиз ҳудудида жойлашган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи ёки битирган ўқувчилари, шунингдек, ўн бир йиллик умумий ўрта мактабларнинг 11 синф битирувчилари иштирок этдилар.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги физика ва математика бўйича Республика олимпиадасига 2018 йилнинг 20 январида старт берилган эди. Дастлабки босқич танловнинг www.matfiz.uz сайтида 20 январдан 10 февралга қадар онлайн режимда ўтказилганди. Унда жами 4755 нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, 4 минг нафар ўқувчилар онлайн тестда иштирок этганлар. Мазкур босқичда 80 баллдан юқори натижага эришган 585 нафар иштирокчи навбатдаги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Шундан сўнг Тошкент ахборот технологияларининг вилоятларда жойлашган бўлинмаларида шу ҳудуд ҳамда минтақавий вилоятлардан келган ўқувчилар иштирокида олимпиаданинг иккинчи босқичи ўтказилди. Ёзма имтиҳонлар якунига кўра, энг юқори натижани қайд этган 13 нафар ўқувчи 23 февралда ўтказилган сўнгги босқичда иштирок этдилар.

Натижаларга кўра, Ўткир Султонов, Умрбек Машарипов ва Муҳриддин Саъдуллаев Республика олимпиадасининг ғолиблари деб топилдилар.

Ғолиблар ҳамда сўнгги босқичга етиб келган ўқувчилар диплом ва «Ўзбекистон почтаси» АЖ, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди, Электромагнит мослашув маркази ДУК, UZICON.UZ ҳамда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, сўнгги босқичнинг барча қатнашчиларига Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўқув марказида инглиз тилини бепул ўрганиш учун йўлланма тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться