Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади

2018-03-06 | Фан

Жорий йил 1-3 апрель кунлари «Ломоносов – 2018» форуми доирасида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади.

Мазкур анъанавий фестиваль истеъдодли ёшларни аниқлаш ва саралашга йўналтирилган бўлиб, унда қатнашиш бепулдир. Бунинг учун жорий йилнинг 30 мартигача http://msu.uz/forum2018 сайтида ариза тўлдириш кифоя. 

Фестивалда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг 9 ва 10 синфлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Бунда иштирокчиларга битта ёки бир вақтнинг ўзида иккита фан бўйича қатнашиш имкони берилади. Иштирокчилар уч кун давомида математика ва информатикага оид масалаларни ечади. 

Фестиваль ғолиблари медаллар ва фахрий дипломлар билан тақдирланади.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться