Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илм-фан ва амалиёт интеграцияси

2018-08-15 | Фан

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 17 августида ўтказиладиган “Илм-фан ва амалиёт интеграцияси – Ўзбекистон Республикаси геология соҳасининг самарали ривожланиш механизми” халқаро илмий-техник конференцияси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур халқаро илмий-техник анжуман 2014 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Конференцияни ўтказишдан мақсад геология соҳасида меҳнат қилаётган мутахассислар ўртасида баҳс-мунозаралар олиб бориш ва тажрибалар, янги қарашлар ҳамда гипотезалар алмашиш учун шароит яратишдан иборат.

Конференцияда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Канада, Исроил, Туркия, Хитой, Тожикистон ва Грузия каби хорижий давлатлар вакиллари ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг геологик ташкилотлари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Фанлар академиясининг турдош институтлари, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари мутахассисларининг иштирок этиши кутилмоқда.

– Халқаро анжуманда кончилик саноатида замонавий ҳамда самарали усуллардан фойдаланиш, ўзлаштирилган лойиҳаларни босқичма-босқич ривожлантириш ва модернизация қилиш борасидаги изланишлар ҳақида фикр алмашилади, – дейди “Минерал ресурслари институти” давлат корхонаси директори Шамсиддин Алимов. – Анжуманнинг шўъба мажлисларида соҳада фан ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтириш, истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, хорижнинг етакчи илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фойдали қазилма бойликларининг стратегик муҳим турларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш, геология қидирув ишлари самарадорлигини оширишда технологик изланишлар каби қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинади.

Матбуот анжуманида журналистлар қизиқтирган саволларига жавоб олди.

 

Даврон Суннатов, ЎзА
 

Манба: ЎзА

Поделиться