Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

2018-03-07 | Туризм

Бугун Германия пойтахти Берлин шаҳрида “ITB Berlin – 2018” халқаро туризм кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ушбу кўргазма энг йирик халқаро сайёҳлик анжуманларидан бири бўлиб, жорий йил унда 185 мамлакатдан ўн мингдан зиёд фирма ва компания вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган бўлиб, унда саёҳат, фаол туризм, спорт туризми ва спорт маҳсулотлари, сайёҳлик ва ахборот технологиялари, ёшлар туризми, экотуризм, маданий сайёҳлик, сайёҳлик бизнеси, круиз каби йўналишларга оид ўнлаб бўлимлар мавжуд.

Мазкур нуфузли форумда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ягона “Ўзбекистон” миллий стендида тақдим этилмоқда. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўз хизматларини жумладан, фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, авиапарки, қатновлар жадвали ва ҳаво кемаси саҳнидаги хизматларини намойиш қилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, 6 март куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Анжуманда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда икки давлат сайёҳлик соҳаси вакиллари иштирок этди. Тадбирда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Мамлакатимизнинг табиий, тарихий ва маданий мероси, диққатга сазовор жойлари, сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбир давомида B2B шаклидаги учрашувлар ҳам ўтказилди. Мазкур учрашувлар мамлакатимиздаги сайёҳлик хизматларини халқаро туризм бозорларига таклиф этиш, ушбу соҳа вакилларининг чет эллик ҳамкасблари билан ҳамкорлигини кенгайтириш имконини берди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Берлинда бўлиб ўтаётган “ITB Berlin – 2018” ярмаркасида 11 мартга қадар ўз хизматларини тақдим этади.

Манба: Uzbekistan Airways

Поделиться