Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Германия туроператорлари ҳамкорлиги йўлга қўйилди

2018-03-09 | Туризм

6 март куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Шарахметов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Берлинга (Германия) ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмаги билан немис сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B форматида бизнес учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Шарахметов, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси А.Каюмов, Германиянинг Мустақил сайёҳлик компаниялари ассоциацияси раҳбари Ж.Чех сўзга чиқди.

Ўзбекистон вакиллари Германиядаги ҳамкорларга туризм соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ва хорижий сайёҳлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот берди.

B2B форматидаги бизнес учрашувларда 12 нафар Ўзбекистон сайёҳлик операторлари ва Германиянинг 30 га яқин сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувлар якунида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ келишувларга эришдилар.

Шунингдек, жамоатчиликни ўзбек миллий ошхонасининг гастрономик хусусиятлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Берлиндаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси томонидан миллий таомлардан татиб кўриш тадбири ташкил қилинди. Бу тадбир хорижий иштирокчиларга жуда маъқул келди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться