Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ҳамкорликдаги ўзбек-япон кино лойиҳаси бошланди

15.02.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати аввал хабар берганидек, ўтган йилнинг октябр ойида таниқли япон кинорежиссиёри Киёши Куросава барча воқеалари Ўзбекистонда содир бўладиган филм учун сценарий яратиш мақсадида юртимизнинг бир неча шаҳарларига ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Бангкокда намойиш этилди

13.02.2018ТуризмМанба: ЎзА

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган “Thai International Travel Fair” халқаро туризм кўргазмасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Бухорои шарифнинг қадимий ва бетакрор меъморий обидалари Туркия инвесторлари нигоҳида

12.02.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган Туркиянинг туризм соҳасидаги бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат 30 кишилик делегация Бухоро шаҳрини зиёрат қилишди.

Самарқандда хавфсиз туризм инспекторлари иш бошлади

12.02.2018ТуризмМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги қарори билан Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланган эди.

Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектлари сони янада ортмоқда!

09.02.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида турли ҳудудлардан жами 9 та тадбиркорлик субъектлари туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлдилар.

Сайёҳга виза шарт эмас

07.02.2018ТуризмМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони яна еттитага ортади ва жами 16 тага етади.

Журналистларимиз Татаристоннинг сайёҳлик масканлари билан танишиб қайтди

01.02.2018ТуризмМанба: ЎзА

2017 йил сентябрь ойида Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновнинг мамлакатимизга ташрифи чоғида кўплаб соҳалар қатори туризм йўналишидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ҳам келишувларга эришилган эди.

Бухоро делегацияси Истамбулда

29.01.2018ТуризмМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухоро делегациясининг Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтаётган Халқаро туристик кўргазмасидаги иштироки самарали бўлмоқда.

FITUR халқаро сайёҳлик кўргазмасининг якуний ҳисоботи

29.01.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 16-20 январь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган FITUR халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.

Бухорога боринг, дўстлар! Бухорога!

23.01.2018ТуризмМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Юртимизда туризмни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий шаҳарларга саёҳатини ташкиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнат жамоаси  яқинда Бухорои шарифга саёҳат қилди.

The Times​ газетаси: Ўзбекистондаги ажойиб саёҳат

22.01.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Президентимизнинг 02.12.2016 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик индустриясининг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» №ПФ-4861-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишда «World Travel Market​» каби муҳим тадбирлар доирасида Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот турларини, шунингдек, икки мамлакат сайёҳлик операторларининг тақдимотлари ва B2B​ учрашувларини ташкил этиш бўйича фаол ҳамкорлик ишлари олиб боришмоқда. Яқинда Британиянинг нуфузли The Times​ газетасида «Book now! Where to go in 2018​» мақоласи чоп этилди.