Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон жаҳоннинг энг йирик сайёҳлик кўргазмасида

2018-03-09 | Туризм

7 март куни Берлинда (ITB Berlin​) халқаро сайёҳлик кўргазмаси бошланди, унда дунёнинг барча давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазма фаолиятида тур операторлар, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар, бронлаштириш тизимларининг вакиллари, автомобильларни ижарага олиш хизматлари ва бошқа сайёҳлик хизматлари қатнашади. Тадбирда дунёнинг 185 мамлакати, 10 мингга яқин кўгазма стендлари, 23 мингдан зиёд делегат, тахминан 50 минг нафар эркин сайёҳлар ва 150 минг нафар профессионал меҳмонларлар иштирок этмоқда. Кўргазманинг умумий майдони 170 минг квадрат метрни ташкил этади.

Мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари «Ўзбекистон» миллий сайёҳлик стенди остида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва мамлакатимизнинг етакчи туроператорлари томонидан тарғиб қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться