Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Индонезиянинг бош имом хатиби – Ўзбекистон туризм элчиси

2018-03-23 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини юксалтириш, ҳусусан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш, бу борада ҳалқаро тажрибалар билан яқиндан танишиш мақсадида бир қатор туристик компаниялар вакиллари, Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари, «Дунё бўйлаб» телеканали ижодкорлари билан биргаликда Индонезия Жакарта шаҳрида қатор соҳа мутаҳассислари билан учрашувлар ўтказишди.

Делегация аъзолари дастлаб Жакарта шаҳридаги «Истиқлол» жомъе масжиди имом хатиби Носируддин Умар билан учрашишди. Учрашувда қомита вакиллари томонидан мамлакатимизда сўнгги ойларда зиёрат туризми йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди.

Учрашув «Истиқлол» жоме масжиди имом хатиби Носируддин Умар ҳамда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовлар онлайн мулоқоти билан бошланди.

Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ислом тамаддунида юртимизнинг тутган ўрни, улуғ муҳаддис Имом ал-Буҳорий, ат-Термизийларнинг шу заминдан етишиб чиққани, нақшбандийлик тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбанднинг илми ирфондаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Масжид имом хатиби мамлакат президенти томонидан тайинланади ва у Индонезиядаги барча масжидлар фаолиятини мувофиқлаштиради. 

Маълумотларга қараганда, ҳар йили Индонезиядан 900 минг киши Умра зиёратига, 250 минг фуқаро Ҳаж зиёратига боради. Мамлакатда зиёрат туризмига қизиқиш жуда катта.

«Истиқлол» жоме масжиди имом хатиби Носируддин Умар Ўзбекистонга қилган ташрифидан олган улкан таассуротлари ҳақида гапириб, индонезияликлар зиёрат қилиш учун Туркия каби давлатларга ҳа деб боравермасдан, Ўзбекистонга, ислом оламининг тенги йўқ олиму уламолари юртига боришлари кераклигини тақидлади. Бунга даъват қилиш унинг вазифаси эканлиги, бу эзгу ишда у Ўзбекистоннинг вакилига айланишга тайёрлигини қайта ва қайта такрорлади. Бунинг учун эса икки томонлама ана шундай алоқаларни янада мустаҳкамлаш, олий ўқув юртлари орасида талаба алмашиш тажрибасини қўллаш таклифини билдирди. Делегация вакиллари бу таклифни мамнуният билан қўллаб-қувватлаб, келгуси учрашувда бу борада амалий таклифлар билан келишларини қайд этишди.

Учрашув сўнггида «Истиқлол» масжидининг тарихи,унинг мамлакат мустақиллигидан кейин бунёд этилганлиги учун шундай номланганлиги, у бугунги кунда диний бағрикенглик рамзи бўлиб келаётганлиги, иншоот ёнгинасида католик ва протестантлик черковлари борлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Масжид ҳудуди 20 гектарга яқин. Мажмуа европалик бош меъмор Фредерик томонидан бунёд этилгани учун ҳам унда Шарқу Ғарб уйғунлигини кўриш мумкин. Мамлакатнинг улкан масжидларидан бири бўлган бу муқаддас иншоот бир вақтнинг ўзида 200 мингдан зиёд намоённи қабул қила олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться