Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро бўйлаб саёҳат

2018-03-23 | Туризм

Наврўз байрами кунларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати ва униннг «Ўзгидромет», «Давсувхўжаликназорат» Давлат инспекцияси таркибий тузилмалари билан 20-22 март кунлари «Ватанимиз тарихини ўрганамиз» шиори остида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига экскурсия уюштирди. Сафарнинг иккинчи куни ходимлар Бухоро шаҳрига ташриф буюришди.

Бухоро буюк диний маърифатпарвар, олим ва файласуфлар яшаб ижод этган, қадимий архитектура ёдгорликлари ҳамда шаҳар тарихий обрў-эътибори билан зиёратчи, саёҳатчи, савдогарларни ўзига жалб этган Буюк ипак йўлининг марваридир.

Экскурсия иштирокчилари «Минораи Калон», «Лаби Хавуз», Бухоронинг охирги амирининг шахардан ташқари «Ситораи Мохи хаса» резиденциаси, Бахоуддин Нақшбандий мақбараси, «Арк» қалъаси каби ансамбльларига ташриф буюрдилар.

Ҳар эрда ҳукумдорлик қилган байрам нафаси мамлакатимиз тарихи билан алоқада бўлган саёҳатчиларни унитилмас таъсуротларини кучайтирди.

Экскурсия дастурининг иккинчи куни якунига этди, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ажойиб таъсуротлар асосида янги куч билан иш жойига қайтди. Йил давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти республиканинг бошқа вилоятларига саёҳатни ташкил этишни режалаштирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться