Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хорижлик дам олувчилар сони 35 фоизга ошди

2018-03-12 | Туризм

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Санатор-курортлар бошқармасига қарашли «Умид гулшани санаторийси» МЧЖда бош­қарма ҳамда касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларининг раҳбар ва мутасадди вакиллари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»нинг «Ижтимоий соҳани» ривож­лантириш йўналиши мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти, тизимдаги санаторий ва дам олиш уйларида малакали хизмат кўрсатиш, сиҳатгоҳларнинг моддий-техник негизини мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоизки, санаторийларда даволанаётганлар билан тизимли мулоқотда бўлиш, кўрсатилаётган тиббий ва сервис хизматларини таҳлил қилиб бориш мақсадида даволанувчилар ўртасида мунтазам равишда сўровномалар ўтказилиб, олинган таклифлар асосида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қиладиган кам таъминланган оилалар ва фуқароларни ташхис қўйиш, амбулатор йўл билан соғлигини тиклаш бўйи­­ча рўйхат шакллантирилган. Ушбу рўйхат асосида яқинда 2 нафар эҳтиёжманд фуқаро йўлланма асосида соғлигини яхшилади. 157 нафар фуқаро эса сиҳатгоҳ ҳисобидан амбулатор ­шароитда бепул текширувдан ўтказилди.

Ўтган йили тажриба сифатида биринчи марта 6 та санаторийда жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ички ва ташки баҳолаш тизими жорий қилинди. Санаторийларда тиббий туризмни янада ривож­лантириш бўйича халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиш ва хорижий сайёҳларни кўпайтириш мақсадида ходимларимиз хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб келмоқда. Бунинг натижасида МДҲ мамлакатларидан санаторийларга даволаниш учун келаётган фуқаролар сони 35 фоизга ошди.

Бугун ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун сиҳатгоҳларда бу масалага жиддий эътибор қаратилган. Айни пайтда «Косонсой», «Чинобод», «Ситораи Моҳи Хоса», «Чортоқ», «Бўстон» санаторийларида «Wi-Fi» алоқаси тизими йўлга қўйилди. Бу даволанувчилар учун яна бир қулайликдир.

 

Абдураҳим  МУҲАММАДИЕВ,
Санатор-курортлар бошқармаси масъул ходими

Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Поделиться