Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Швеция Қироллигининг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди

2019-12-05 | Жамият

Жорий йилнинг 4 декабрь куни адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида) Ингрид Терсман билан учрашди.

Томонлар ишга ёллаш билан боғлиқ миграция ва одам савдоси соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

А. Ташкулов меҳмонларга ташқи меҳнат миграцияси соҳасида вақтинчалик ишлаш учун хорижий мамлакатларга кетган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини ошириш мақсадида босқичма-босқич амалга оширалаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Advice.uz” бепул ҳуқуқий портали ва жойларда фуқароларга беғараз ҳуқуқий, шу жумладан, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва миграция соҳаларида ҳам ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган “Мадад” ННТ ташкил этилгани алоҳида қайд этиб ўтилди. Асосий эътибор адлия органларида коррупцияга қарши кураш — расмиятчиликни камайтириш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни ошириш бўйича чора-тадбирларга қаратилди.

Ўз навбатида, И. Терсман Ўзбекистонда кейинги пайтларда қилинаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотларга, хусусан, ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Адлия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг биргаликдаги ташаббуслари билан меҳнат муҳожирлари учун хорижда меҳнат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизми тўғрисида маълумот берувчи махсус қўлланманинг яратилишига юқори баҳо берди.

Учрашув якунларига кўра томонлар миграция ва одам савдоси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться