Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзаро ҳамкорлик алоқалари
2019-12-05 | Маданият
Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг маданият бўйича кичик комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур мажлисга Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Павел Степанов раҳбарлик қилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, профессор Иброҳим Юлдашев, россиялик мутахассислар Антон Кузнецов, Владимир Малышев, Элмира Щербакова, Сергей Сельянов, Дарья Белякова, Александр Седов ва бошқа бир қатор олимлар, санъат ва маданият ходимлари, журналистлар иштирок этишди.
Ўзаро ҳамкорлик алоқалари юзасидан мунозаралар олиб борилди.
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ижтимоий-гуманитар соҳада 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик алоқаларини яхшилаш, меъморий-ҳуқуқий базани ривожлантириш, маданият ва санъат соҳаларида янгича инновацион ёндашувлар, шунингдек, таълим, кинематография, кутубхоначилик ва бошқа соҳалар бўйича зарурий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, шартномалар имзолаш, илмий-ижодий изланишлар самарадорлигини ошириш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Инновацион ғоялар ва таклифлар ўртага ташланди.
Мазкур ҳамкорлик алоқалари давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги