Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади

2019-12-05 | Маданият

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги маданият кунлари доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ўзбекистон-Россия“ халқаро кинофоруми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Павел Степанов, СТВ телекомпанияси раҳбари, кинопродюсер Сергей Сельянов, Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев, “Союзмультфильм” студияси директори Борис Машковцев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, “Ўзбекфильм” ДУК раҳбари Фотих Жалолов, шунингдек соҳа мутахассислари, талабалар, журналист ва блогерлар қатнашди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, икки давлат киноижодкорлари ўртасида кутилаётган ҳамкорликдаги дастур ва лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев Бутун Россия давлат кинематография институти ва “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар учун махсус ва малака ошириш курсларини ташкил этиш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади.

Ушбу ҳамкорлик меваси ўлароқ  “Мистер Нокаут“ ва Барон-2" фильми суратга олиниши қўшимча қилинди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться