Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белорусия давлат метрология институти (БелГИМ) билан метрология соҳасида ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди

2019-12-10 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси  ва Беларусь Республикаси ўртасида метрология соҳасида икки томонлама манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси ва Белорусия давлат метрология институти (БелГИМ)  ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Белорусия давлат метрология институти (БелГИМ) билан имзоланган мазкур келишув Белорусия ва Ўзбекистон  давлатлари ўртасида метрология соҳасини ривожланишига хизмат қилади. Мазкур келишув асосида Белорусияда метрология соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш, биргаликда илмий изланишлар қилиш,  лойиҳаларни амалга ошириш, трейнинг-семинарлар ташкил этиш ва малака ошириш имкониятлари яратилади.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться