Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма илмий дастури асосида 23 та лойиҳа молиялаштирилади

2021-01-08 | Фан

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида эълон қилинган  илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инновацион ривожланиш вазирлиги  манбасига кўра, танловга  жами 137 та лойиҳа келиб тушди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўтрасида ҳамкорликдаги илмий лойиҳалар танлови тўғрисидаги битимга кўра, 23 та лойиҳа молиялаштиришга келишилган. Шу сабабли, икки томонлама ҳамкорлик доирасида бажарилиши 2021-2023 йилларга мўлжалланган илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича Ҳиндистон Фан ва техника вазирлиги илмий-техник лойиҳалар экспертизаси натижаларини расмий хат билан вазирликка тақдим қилди.

Унга кўра, энг юқори балл олган 23 та лойиҳани молиялаштириш бўйича қарор қабул қилинган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться