Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Россия Федерациясининг Космик тадқиқотлар институти билан ҳамкорликни йўлга қўяди
2021-01-15 | Фан
Жорий йилнинг 14 январь санасида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Холматжонов раҳбарлигида институт илмий ходимлари ва Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.
Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашув давомида Марказий Осиёнинг трансчегаравий ҳамда йирик дарёлари гидрологик режими элементларини масофавий зондлаш орқали аниқлаш борасида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари ўтказилиши режалаштирилди.
Манба: Гидрометеорология хизмати маркази