Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Посбониман муқаддас юртнинг" ижодий ишлар танлови ғолиблари тақдирланди

2022-01-12 | Жамият

Ҳар ким Ватанни турлича севади. Шоиру ёзувчилар, публицистлар қалам сўзлари билан Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқатини ифодалайди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан халқимизда миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал шоир ва ижодкорлар ўртасида танлов ташкил этилди.

«Посбониман муқаддас юртнинг» деб номланган ижодий ишлар танловининг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Танловнинг республика босқичига Қуролли Кучлар тизимидаги 6 та ҳарбий тузилмалардан 14 нафар иштирокчиларнинг иншолари ҳамда 16 нафар иштирокчилар шеърлари тақдим этилди. Профессионал ижодкорлардан жами 28 нафар, булардан 20 нафар шоирнинг танловга тақдим этган 80 дан ортиқ шеърлари, 8 нафар публицист-ёзувчиларнинг 20 га яқин насрий асарлари ўрганиб чиқилди.

- Ушбу танловда ғолиб бўлганимдан жуда хурсандман. Бу ғолиблик байрамга муносиб совға бўлди. Бу соҳада фаолият олиб бораётганимга ўн йилдан ошди. Бу вақтда ҳарбий полигонларда юриб ўқ овози, машқ жангларига анча кўникдик, ўзимиздаги қўрқувни енгдик.

Бу танловдаги ғолиблигим эса адабиёт майдонидаги қўрқувларим, ўз ижодимга бўлган ҳадикларни енгди десам, адашмайман, – дейди танловнинг профессионал ижодкорлар ўртасидаги насрий асарлар танлови ғолиби, «Ватанпарвар» бирлашган таҳририяти мухбири, Капитан Азизбек Норқулов. Танлов ғолиблари Ёзувчилар уюшмаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланди. Биринчи ўринни муносиб кўрилган ғолиблар энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида пул мукофоти, 2-3-ўринни қўлга киритган ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Манба: ЎзА

Поделиться