Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро ҳамкорлик янада ривожланади

2022-01-08 | Иқтисодиёт

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари ва Украинадаги элчиларини қабул қилди.

Учрашувда хорижий давлатлар, хусусан, Америка ва Украина билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика шароитлари ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, келгусида хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ташрифлар алмашишни кўпайтириш, IT, саноат, текстил, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга мўлжалланган режали ва самарали ишларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Курманов Навоий вилояти билан йўлга қўйиладиган навбатдаги ўзаро ҳамкорлик савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ва ахборот технологиялари йўналишидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Манба: ЎзА

Поделиться