Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Элчиси билан учрашув тўғрисида
2022-01-12 | Сиёсат
2022 йил 12 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Иброҳим Жунусовни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди.
Учрашув аввалида Вазир Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга Элчининг қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Икка давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақалараро алоқалар сезиларли даражада жадаллашгани эътироф этилди.
Илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражалардаги бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги