Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистоннинг Ачаря институтлари тармоғи ижрочи директори билан учрашув бўлди

2022-01-20 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг Ачаря институтлари тармоғи ижрочи директори Вишеш Чандрашекар билан учрашди.

Учрашувда меҳмонлар ИТ-мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари билан таништирилди.
 
Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда хорижий олий та’лим муассасалари Ўзбекистонга катта қизиқиш билдириб, юртимизда ўз филиалларини очиш истагини билдирмоқда.
 
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантиришга оид Ҳиндистон томонни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар ҳам берилди.
 
1990 йилда ташкил этилган Ачаря институти тармоғи Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. Унинг таркибига 10 та институт ва 15 та тадқиқот марказлари киради. Ачаря институтлари тармоғида 75 мамлакатдан 12 мингдан зиёд талабалар ва 250 нафар докторант бор. Таълим 100 дан ортиқ ўқув дастурлари бўйича олиб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться