Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар ва хотин-қизлар учун яхши янгилик: Давлат хизматлари агентлиги 400 та янги иш ўрин очмоқда
2020-10-24 | Ёшлар
Янги иш ўринларни ташкил этишдан асосий мақсад — халқимизга давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш, Марказлардаги навбатларни олдини олиш этиб белгиланди.
Очилаётган иш ўринларининг 152 нафари шаҳарларда, қолгани эса, яъни 62 % (248 та иш ўрни) эҳтиёжга кўра аҳоли оқими энг кўп бўлган, шу жумадан қишлоқ жойларда ташкил этилмоқда.
Ишга кириш шаффоф танловлар асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари марказлари ходимлари замонавий компьютер ва электрон ахборот тизимларидан эркин фойдалана олиши шарт.
Биз билан биргаликда халқимизга хизмат қилишдек масъулиятли вазифани адо этишга тайёр бўлсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига ҳаволада келтирилган манзиллар орқали электрон шаклда мурожаат қилишингиз мумкин (https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa).
Маълумот учун: Агентлик тизимидаги мутахассисларнинг 70 %, яъни аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади, ДХАда фаолият юритаётган 3,5 мингга яқин ходимларнинг 43 фоизидан ортиғини аёллар ташкил этади.
Манба: Давлат хизматлари агентлиги