Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида олиб борилаётган реконструкция ишлари
2020-11-05 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Самарқанд шаҳар Касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган ушбу муассаса негизида “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилади.
Ушбу марказда:
*Ошпаз-қандолатчи
*Электрик устаси
*Тикувчилик устаси
*Аёллар сартароши+визажист
*Эркаклар сартароши
*1С бухгалтерия
*Автомобиль таъмирлаш устаси
*Рус тили
*Инглиз тили
*Корейс тили касб-ҳунар йўналишларида 2000 нафарга яқин фуқароларни қамраб олиш имконияти бўлади.
Бундан ташқари 2021 йилда 1840 нафар хорижий мамлакатларга ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига рус тилини ўргатиш ва касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят минтақавий филиали билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги