Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ишсизликдан ҳимоя қилиш усуллари билан қамраб олишни кенгайтириш имкониятларини баҳолаш дастурларини жорий эта бошлади

2020-11-16 | Жамият

2020 йил 13 ноябрь куни ишсизликдан химоя қилиш усуллари билан қамраб олишнинг кенгайтириш имкониятларини баҳолашга бағишланган учрашувлар туркуми доирасидаги биринчи тадбир видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Э.Мухитдинов фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлигини таъкидлади. Бу вазифа маълум давр мобайнида ишсизлар даромадининг қўлланишини таъминлаган ҳолда бандлик дастурлари кўмагида амалга оширилади. Бу дастурлар ўз навбатида минимал даромад кафолатлари, суғурта ёки ишсизлик ҳолатидаги ёрдам дастурлари билан мувофиқлаштирилади.

Ана шундай механизмлар ишсизлар ва вақтинча банд бўлмаганларни, уларнинг оила аъзоларини кафолатланган даромад билан таъминлаш учун зарур бўлиб, ўз навбатида норасмий меҳнат муносабатлари тарқалишининг олдини олади ҳамда камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётнинг тизимли шаклланишига кўмаклашади.

Э.Мухитдинов яқинда қабул қилинган “Аҳоли бандлиги тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2021 йил январидан бошлаб, ишсизлик бўйича нафақа миқдори оширилишига эътибор қаратди. Ишсизлик бўйича нафақалар жараёнини такомиллаштириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан маслаҳатлашувлар учун халқаро экспертлар жалб этилади.

ХМТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюросининг ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассиси Ясмина Папа айни дамда Ўзбекистондаги мавжуд ўзгаришларга эътибор қаратиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш узоқ муддатли тизимини ривожлантириш лозимлигига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ХМТнинг халқаро мутахассиси Джон Картер (Канада) тадбир иштирокчиларини ўзининг “Ижтимоий ҳимоя ва жаҳон миқёсида ижтимоий таъминлаш” мавзусидаги маърузаси билан таништирди.

ХМТнинг миллий эксперти Жанна Фаттахова Ўзбекистонда иш йўқотиш ҳолатида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги вазият бўйича маълумот бериб, иш йўқотганларни ҳимоя дастурлари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашди.

Видеоконференция якунида кўриб ўтилган мавзулар юзасидан мулоқотни давом эттириш бўйича келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться