Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигида вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гурух ташкил этилди

2020-11-01 | Жамият

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарлигида вазирлик ва идоралардан ташкил топган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси ҳудуддаги ишсиз фуқароларни корхона ва ташкилотлардаги мавжуд вакансияларга, захираланган (квота) иш ўринларига, инвестиция ва тижорат банклари лойихалари ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига ҳамда мутахассисилик талаб этилмайдиган ишларга ишсиз фуқароларни жалб этиб уларнинг бандлигини таъминлашдан иборат бўлади.

Шунингдек, алохида касбий махорат талаб этиладиган иш жойларига фуқароларни жалб этиш учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиб уларни касб ва ҳунарга ўқитиб ишга жойлаштириш, ишсиз томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш, Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этиб, ишсиз фуқароларини аъзо сифатида бириктириш, хорижда ишламокчи бўлган фукароларнинг касбий ва чет тиллари бўйича билим ва кўникмаларини ошириб, уларни хорижий давлатларнинг меҳнат ва миграция қонунчилигига ўқитишни ташкил этиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться