Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳафтанинг ҳар жума куни “тиббиёт” куни сифатида белгиланди

2018-01-25 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларининг ёшлар ва Хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари, Молия, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаларининг бошлиқлари, Молия вазирлиги Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси бошлиғи, “Маҳалла” жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлими раислари, Ёшлар иттифоқининг шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, шунингдек, пойтахтда фаолият юритаётган барча оилавий поликлиникалар бош шифокорлари, уларнинг ўринбосарлари, даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида Тошкент шаҳрида – Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш  масаласига бағишланган йиғилиш ташкил қилинди.

Ўтган 2017 йилнинг 5 январь, 7 февраль ва 30 март ҳамда 12 декабрь кунлари Президентимиз томонидан Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш юзасидан ўтказилган селектор йиғилишларида, бу масалага  юзаки ёндошиб бўлмайдиган энг муҳим вазифа этиб белгиланган эди. Аммо, бугунги кунда олиб борилган ишлар таҳлили жойлардаги мутасадди раҳбарлар томонидан бу масалага панжа орасидан қараб келинаётганлигини кўрсатмоқда.   

Ўтган 2017 йил давомида тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни ва тез тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган патронаж хизмати сифатини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, тизимда юз бераётган таъмагирлик, товламачилик, беморларга эътиборсизлик каби иллатларни олдини олишга қаратилган масалаларни қатор йиғилишларда муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак. Афсуски кўрилаётган чораларга қарамасдан тиббиёт муассасалари бош шифокорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда бевосита хўжалик ишлари юклатилган ходимларни масаланинг долзарблигини инобатга олган ҳолда унинг оқибатлари нималарга олиб келишини англамаганлари ачинарли ҳолдир. Буни исботини Молия вазирлиги Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан жорий йилнинг 10-12 январь кунлари тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишларда яққол намоён бўлди.

Юқорида айтиб ўтилган бу камчиликлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларнинг айримлари холос. Агар бу йўналишни чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, бундан ҳам оғирроқ қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд. Ушбу йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, Тошкент шаҳрида жойлашган соғлиқни сақлаш тизимидаги туб ўзгаришларни олиб келиш, бу ишга жиддий ёндошмаган раҳбарга сиёсий баҳо берилиши ва қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди. Бунга кўра ҳар ой якуни билан поликлиника ва касалхоналар бош шифокорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда ходимларини иш фаолияти ҳақида шаҳар ҳокимлигига ахборот киритиб борилиши алоҳида таъкидланди. Туман ҳокимининг ўринбосарларидан масалага томошобин бўлиб эмас, жиддий ёндошиш талаб этилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмонов томонидан, ҳафтани ҳар жума кунини “Тиббиёт” кунисифатида белгилаш ҳақида топшириқ берилди. Бугундан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума куни “Тиббиёт” куни деб эълон қилинади.  

Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳафтанинг жума куни тиббиёт муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш, айниқса оилавий поликлиникаларда фуқароларни кутиш ҳолатларини олдини олиш каби камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланиш кераклиги айтиб ўтилди.

Юқоридаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ва Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 25 январь куни шаҳар ҳокимининг 14-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ тизимидаги тиббиёт муассасаларини юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар билан таъминлашга 6 мрд. 185 млн.сўм маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган тиббиёт муассасаларида, дори-дармон воситаларига ажратиладиган маблағ ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилди. 2017 йилда 26,5 млрд. сўм бўлган бўлса, 2018 йилда 48,2 млрд. сўмни ташкил этмоқда. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриладиган бу каби  чора-тадбирлар яқин кунлар ичида шаҳар соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться