Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Америкалик мутахассис билан тажриба алмашилди

2018-02-06 | Соғлиқни сақлаш

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мамлакатимизда олиб борилаётган илмий изланишлар ва эришилаётган натижалар, келгусидаги режаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи билан юртимизга келган АҚШлик мутахассис Лия Винсент қатнашиб, соҳадаги янгиликлар, техник ривожланишнинг инсон саломатлигини асрашдаги ўрнига доир мавзуларда мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Семинар иши таълим, илмий фикр алмашиш, нашр этишга амалий қадам, техник мақолаларни ёзиш каби шуъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. 

Америка Қўшма Штатларидаги биотиббий таълим, миллий соғлиқни сақлаш институтлари ва илмий алмашинув имкониятлари, нашр этиш учун илмий рисолаларга қўйиладиган талаблар ва бошқа йўналишлар бўйича фикр алмашилди. 

Бундай илмий семинарлар хорижий ташкилот ва мутахассислар билан халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий ходимларнинг изланишлар, тадқиқотлар олиб бориши жараёнида халқаро тажрибаларни қўллаши, улардан самарали фойдаланиш, ўзаро тажриба алмашишга имкон яратади.

 

Барно Мелиқулова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться