Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ

Жамшид Қўчқоров ШҲТ қўмита раиси билан учрашди

29.05.2023ШҲТМанба: ЎзА

Бугун Хитойнинг Яньлин шаҳрида дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатларидан келган давлат арбоблари, таниқли компания эгалари, олимлар иштирокида камбағалликни қисқартириш масаласига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда. 

Ҳиндистонда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди

28.04.2023ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Бугун, 28 апрель куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Делида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди. Йиғилишда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этмоқда.

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисига доир

02.11.2022ШҲТ

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бош вазир Aбдулла Aрипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа форматидаги мажлисида иштирок этди.

Жаҳон таҳлилий тузилмалари етакчи экспертлари ШҲТ саммити якунларини сарҳисоб қилади

27.09.2022ШҲТМанба: ЎзА

Самарқанд саммити якунлари - Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференциянинг асосий мавзусига айланади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига бағишланган почта маркасининг тақдимоти ўтказилди

15.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига бағишланган почта маркасини махсус хотира штемпели билан тантанали сўндириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов  иштирок этди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан учрашди

15.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ШҲТ Самарқанд саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий жанобларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

Эрон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

14.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Эрон Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи бошланди

14.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосарини қабул қилди

14.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарлони қабул қилди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

14.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди.

Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди

14.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 14 сентабр куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми бериш тўғрисидаги Меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мўғулистон Президенти Самарқандга келди

14.09.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Миср Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув тўғрисида

14.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 14 сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза билан учрашди.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади

14.09.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда “Luye Invetment Group Co.,Ltd” компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Янгича қиёфа очган “Миллий боғ” Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчиларини қарши олди

12.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси барон Пьер де Кубертенга тегишли ушбу иқтибос ҳозир ҳам актуаллигини йўқотмаган. Шу кунларда Тошкентдаги сўлим “Миллий боғ” сайилгоҳи спорт ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Унда маҳаллий ва хорижий юлдузлар тинчлик ва дўстлик қадриятларини тарғиб қилган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳаси доирасидаги оммавий флешмобда иштирок этишди. Тадбир спортга эндигина қадам ташлаётган минглаб ёшларимиз учун унутилмас хотиралар билан ёдда қоладиган бўлди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик

12.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда.

Ўзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг

09.09.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбек ва жаҳон спорти юлдузлари билан учрашувга шайланинг. Сизларни 10 сентябрь соат 17:00 да пойтахтимиздаги сўлим "Миллий боғ" сайилгоҳида "Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг спорт элчилари" номи остида ўтадиган оммавий флешмоб тадбирида кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорликнинг муҳим натижаларини қайд этди

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Парламентлараро иттифоқ делегацияси - ушбу нуфузли тузилма раиси Дуарте Пачеко ва бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Россия билан фаол парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим аҳамиятини қайд этди

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари Галина Кареловани қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни пойтахтимизда ўтаётган миллий парламентлар аёл раҳбарлари саммитида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.