Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига бағишланган почта маркасининг тақдимоти ўтказилди

2022-09-15 | ШҲТ

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига бағишланган почта маркасини махсус хотира штемпели билан тантанали сўндириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов  иштирок этди.

Жорий йилнинг 15-16 сентабр кунлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.
 
Саммитнинг асосий сиёсий ҳужжати – Самарқанд декларацияси лойиҳасида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган. Минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таʼминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.
 
Самарқанд саммити Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим тарихий босқич бўлиши шубҳасиздир.
 
Ушбу муҳим воқеа муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббусига кўра “Ўзбекистон почтаси” аксиядорлик жамияти томонидан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига бағишланган махсус почта маркаси (почта блоки кўринишида) тайёрланиб, 2022-йил 12 сентабрда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилди.
 
Почта маркасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларининг байроқлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанддаги саммитига бағишланган логотипи ҳамда Самарқанд шаҳрининг герби тасвирланган.
 
Почта маркасининг орқа фонида эса, Ўзбекистоннинг Шарқ дурдоналари сифатида тан олинган қадимий Самарқанд шаҳрининг расмий маркази ҳисобланмиш “Регистон” майдони жойлашган.  
 
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига бағишлаб тайёрланган почта маркасини сўндириш мақсадида Самарқанд саммити логотипи акс эттирилган махсус хотира штемпели тайёрланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться