Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миср Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2022-09-14 | Сиёсат

2022 йил 14 сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Миср алоқалари ижобий суръатларда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. Эришилган келишувлар ижроси ва режалаштирилган тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
 
Ўзбекистон билан Мисрнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.
 
Х.Лоза Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислигини юқори баҳолади ҳамда Мисрга ШҲТнинг Мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш масаласини ишлаб чиқишда кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться