Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисига доир

2022-11-02 | ШҲТ

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бош вазир Aбдулла Aрипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа форматидаги мажлисида иштирок этди.

Йиғилишга Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян раислик қилди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Ҳиндистон ва Покистондан ташқи ишлар вазирлари, кузатувчи мақомидаги давлатлар - Беларус, Эрон ва Мўғулистон Бош вазирлари ҳамда фахрий меҳмон сифатида Туркманистон Вазирлар Маҳкаси раисининг ўринбосари иштирок этди.
 
Учрашувда ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити якунлари ижроси юзасидан атрофлича фикр алмашди.
 
ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда, жумладан, ташкилот фаолиятини ҳозирги босқичда такомиллаштириш нуқтаи назаридан ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Йиғилишда ШҲТ Бош котиби, ташкилотнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори ҳам иштирок этди.
 
Учрашув якунлари бўйича Қўшма баёнот ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.
 
Келгуси йилда Қирғиз Республикаси ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига раислик қилади.

Поделиться