Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан учрашди

2022-09-15 | ШҲТ

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни ШҲТ Самарқанд саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий жанобларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.

Унда Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Б.Абдуллаев, Эрондан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, тиббиёт, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган жами 22 та тадбиркорлар,  делегациянинг юқори мартабали меҳмонлари, уларнинг ҳамроҳ ходимлари ва матбуот ходимлари ҳам иштирок этди. 

Учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган эронлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари билан танишиш, таклифларини ўрганиб чиқишдан иборат.
Бизнесс-форумда Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий тадбиркорлар билан мулоқот қилди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди ҳамда зарур таклиф ва тавсиялар берилди. 

Учрашув давомида икки мамлакат савдо-иқтисодий  алоқаларини ривожлантиришга қаратилган таклифлар, нефть ва газ технопарклар билан ҳамкорлик қилиш, сунъий интеллект ва АКТ соҳасида алоқаларни ривожлантириш, давлатлар ўртасида транспорт логистика тармоғини ривожлантириш ва божхона тўловлари билан боғлиқ бўлган  масалаларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар билдирилди .

Эрон томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари натижасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда тегишли вазирлик ва идораларни жалб қилган холда  ҳар ойда эронлик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш ва тегишли чоралар кўришга келишилди. Ҳудудларда  фаолият юритаётган эронлик тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ҳал қилиш ва лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳудудий бошқармалари бошлиқлари бириктирилади. Сунъий интеллект ва бошқа турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш истагидаги ҳамда стартапларга қизиқиш билдирган тадбиркорларга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект кенгашига аъзо бўлиш, Ўзбекистон–Эрон қўшма стартап танловида иштирок этиш ҳамда “INNO” ва Яшнобод технопарклари билан резидентлик бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф қилинди. 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги “Яшнобод” инновацион технопарки ҳамда Эрон Ислом Республикаси “Пардис” технопарки билан ҳамкорликда умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг стартап лойиҳалар танлови эълон қилинган. Бунда Ўзбекистон томонидан 16 та ва Эрон томонидан эса 15 та стартап лойиҳалар келиб тушган. Келиб тушган лойиҳалардан, 4 нафар лойиҳа ҳамкорликда амалга ошириш учун танлаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться