Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янгича қиёфа очган “Миллий боғ” Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчиларини қарши олди
2022-09-12 | Спорт
Замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси барон Пьер де Кубертенга тегишли ушбу иқтибос ҳозир ҳам актуаллигини йўқотмаган. Шу кунларда Тошкентдаги сўлим “Миллий боғ” сайилгоҳи спорт ихлосмандлари билан гавжум бўлди. Унда маҳаллий ва хорижий юлдузлар тинчлик ва дўстлик қадриятларини тарғиб қилган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт элчилари” лойиҳаси доирасидаги оммавий флешмобда иштирок этишди. Тадбир спортга эндигина қадам ташлаётган минглаб ёшларимиз учун унутилмас хотиралар билан ёдда қоладиган бўлди.
Зеро, “Миллий боғ” сайилгоҳида ёшлар жаҳон ва Олимпиада чемпиони бўлган юлдузлар билан суҳбатлашиш, улар иштирокидаги маҳорат сабоқларида қатнашишдек имкониятни эга бўлишди.
Шубҳасиз, бундай лойиҳа минтақадаги дўстлик ва тинчлик ришталарини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим платформа бўлди. Буни тадбирда иштирок этган расмийлар, хусусан, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов очилиш маросимида алоҳида таъкидлаб ўтди. Унда, шунингдек, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, мамлакатимиздаги бир қатор дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди.
Бир сўз билан айтганда, сайилгоҳ таэквондо, дзюдо, бокс, спорт курашлари, самбо, кураш, оғир атлетика, қиличбозлик, бадминтон, стол тенниси, текбол, эшкак эшиш, баскетбол, тош кўтариш каби спорт турларида ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ёшлар учун очиқ майдон бўлди. Шубҳасиз, бу каби тадбирлар Президентимиз илгари сураётган мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш йўлида катта аҳамият касб этади.
Лойиҳа 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити олдидан биринчи бор йўлга қўйилди. Асосийси, уни барча илиқ қарши олди ва қисқа фурсат ичида ижобий самарасини кўрсатди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги