Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Zagros airlines авиакомпанияси “Теҳрон- Тошкент” йўналишида илк парвозни амалга оширди

2019-12-09 | Иқтисодиёт

Бугун, 9 декабрь Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида илк парвозни амалга оширган «Zagros airlines» авиакомпанияси рейсини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Эрон авиакомпанияси Airbus A320-214 EP-ZAT ҳаво кемасида “Теҳрон-Тошкент” йўналишида илк парвозни амалга оширди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам парвозлар расман тикланди. 

Дастлабки босқичда «Zagros Airlines» авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик эса парвозлар частотаси ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться