Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“5 ташаббус мактабда” фестивалига 6,16 мингдан зиёд видеороликлар facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирилди

2019-12-11 | Таълим

Ўқувчи-ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш мақсадида www.facebook.com ижтимоий тармоғида 5tashabbus_maktabda гуруҳи ташкил этилди. 

 Мазкур гуруҳга жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида умумтаълим мактабларида 5 ташаббус доирасида ўтказилган тадбирлар видеоролигини жойлаштириш орқали фестивалда иштирок этиш имконияти яратилди.

Фестиваль 2 босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, умумтаълим мактаблари томонидан тайёрланган видеороликлар 2019 йил 20 ноябрь кунидан бошлаб www.facebook.com ижтимоий тармоғида очилган 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилди.

Гуруҳда энг кўп лайк олган ва кўп улашилган видеороликлар сараланиб, ишчи гуруҳ томонидан Низом талабларига кўра 10 та критерия бўйича баҳоланади.

Ҳозирги кунда 5tashabbus_maktabda гуруҳида жами 15 минг нафардан ортиқ гуруҳ аъзолари бўлиб, улар томонидан жами 6 165 та видеоролик жойлаштирилган.

Ушбу видеороликларга жамоатчилик томонидан 10 221 та изоҳ қолдирилган, 96 215 та муносабат (лайк босилган) билдирилган.

Натижаларга кўра 5 та йўналиш бўйича ҳар бир ҳудуддан 5 та биринчи, 5 та иккинчи ва 5 та учинчи ўрин, жами 210 та видеоролик ғолиб ва совриндор сифатида аниқланади.

Айни вақтда жойлаштирилган видеороликлар ишчи гуруҳи томонидан Низом талаблари асосида кўриб чиқилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться