Эртага, 18 декабрь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси, йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, муаммолар ва режалар тўғрисида маълумот берилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59 (telegram)
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги