Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Президентимиз Исо Термизий зиёратгоҳида бўлди

10.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Президентимиз Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди

10.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди. Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисида суҳбатлашди. 

Президентимиз ипакчиликка ихтисослаштирилган қўшма корхона лойиҳаси билан танишди

10.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Ангор туманида Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган “Huashen Silkworm Pro” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона лойиҳаси билан танишди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишди

10.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги “Gold Agro Fresh” агрофирмаси фаолияти билан танишди. 

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак

10.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

АҚШ Давлат котибига табрик мактуби

05.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Рекс Уэйн Тиллерсонни унинг Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимига расман киришганлиги муносабати билан табриклади.

Асосий мақсадимиз – аҳолига қулай шароитлар яратиш, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир

04.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди. 

Президентимиз пойтахтимизда бунёд этилаётган замонавий муз саройи қурилиши билан танишди

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги ҳудудда барпо этилаётган кўп тармоқли спорт комплекси қурилишини кўздан кечирди. 

"Яккасарой кичик саноат зонаси" фаолияти билан танишув

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида Яккасарой туманидаги “Яккасарой кичик саноат зонаси” давлат унитар корхонасига ташриф буюрди. 

Шавкат Мирзиёев: аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб бундай уйларни Тошкент шаҳрининг 10 туманида 10 тадан қуришни режалаштирмоқдамиз

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Сергели туманида бунёд этилаётган замонавий кўп қаватли уй-жойлар билан танишди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги қурилаётган метро йўналиши билан танишди

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. 

ЖССТ Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

03.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбари Лианне Куппенсни қабул қилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

03.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқмоқда

03.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Халқда шундай мақол бор: “Қўшнилар танланмайди, қўшниларни Худо беради”, “Қўшнинг тинч – сен тинч”. Ҳамма томонидан тан олинган, шак-шубҳага ўрин қолдирмайдиган бу ҳақиқат айниқса кескин низо ва зўравонликлар турли минтақаларни ўз домига тортиб, бир пайтлар ўзаро тинч ва ҳамжиҳат яшаган бутун-бутун халқлар бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолган бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

АҚШ Элчиси билан учрашув

02.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Қирғизистон Элчиси билан учрашув

02.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

01.02.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди. 

Ўзбекистон ва Чехия: хамкорликни ривожлантириш истиқболлари

01.02.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Жорий йилнинг 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сиро билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда очиқликни таъминлаш ва ўзаро самарали электрон ҳамкорлик

31.01.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги  Қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.