Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишди

2017-02-03 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Мамлакатимизда янги саноат корхоналари, маданият ва спорт иншоотлари, таълим масканлари, савдо марказлари, шифохоналар, турар жойлар, йўллар ва кўприклар барпо этиш, мавжудларини замон талаблари даражасида тубдан реконструкция қилиш ишлари изчил давом этмоқда. Бугун пойтахтимиз ўзининг тарихий жозибасини сақлаган ҳолда янгиланиб, узоқни ўйлаб тузилган режа асосида ривожланиб бормоқда. 

Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан танишди. 

Қурувчиларимиз бу каби улкан бунёдкорлик ишларининг ҳадисини олган. Бугун Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада тирбандлик юзага келиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ортиқча вақт йўқотишига, ёқилғи сарфи ошиб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлаётир. 

Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу ерда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади. 

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Президентимиз қурилишнинг бориши билан танишар экан, мамлакатимизда кундан-кунга аҳолининг яшаш фаровонлиги ошиб, хонадонларда машиналар кўпаяётгани, пойтахт кўчаларида автомобиль қатновининг кенгаяётганини инобатга олиш, бунинг учун қўшимча йўллар ва кўприклар барпо этишга эҳтиёж сезилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Қурувчиларга ишнинг тез ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли тавсиялар берди. 

Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда. 
 

Абубакир Ўрозов, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться