Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
АҚШ Давлат котибига табрик мактуби
2017-02-05 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Рекс Уэйн Тиллерсонни унинг Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби лавозимига расман киришганлиги муносабати билан табриклади.
Табрик мактубида Р.У.Тиллерсоннинг янги лавозимдаги кўп қиррали фаолияти тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни барқарор ривожлантириш ва чуқурлаштиришда ҳар томонлама кўмак беришига ишонч билдирилган.
“Ўзбекистон келгусида ҳам Америка Қўшма Штатлари билан ҳамфикрлилик, ўзаро ҳурмат ва фойда, бир-бирининг манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосланган ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва гуманитар соҳалардаги мустаҳкамланиб бораётган шерикчиликни ҳар томонлама рағбатлантириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни тўлақонли қўллаб-қувватлашга қатъий аҳд қилган”, - деб таъкидланади табрик мактубида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги