Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президентимиз Исо Термизий зиёратгоҳида бўлди
2017-02-10 | Сиёсат
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий зиёратгоҳида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Буюк ватандошимиз ҳуқуқшунослик, табиатшунослик, табобат, илму нужум, тилшунослик, ахлоқ ва бошқа кўплаб соҳаларда асарлар яратган. Мусулмон оламида буюк муҳаддисларидан бири сифатида машҳур бўлган улуғ аждодимизнинг бебаҳо мероси бугунги кунда ҳам кенг ўрганилмоқда.
2016 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев мазкур зиёратгоҳга ташриф буюриб, амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишиб, қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.
Айни пайтда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда давом этмоқда. Мажмуа ёнидаги қабристон ободонлаштирилди, 4,5 километр йўлга асфальт ётқизилди, сув, электр энергияси ва газ тармоқлари тортилди.
Давлатимиз раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, мажмуани обод масканга айлантириш, зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича тавсиялар берди.
Манба: ЎзА