Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сиёсат
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар юксак натижалар бермоқда 08.10.2017СиёсатМанба: ЎзАПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини ислоҳ қилиш, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш ва олий таълимнинг бакалавр йўналишига қабул бўйича тест синовларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. |
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноати зоналарини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 08.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. |
Дўстлик, аҳил қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш йўлида 07.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йил 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. |
Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларининг бугунги даражасидан халқларимиз мамнун 06.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. |
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. |
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳужжатлар имзоланди 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзАОлий даражадаги Ўзбекистон – Қирғизистон музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. |
Ўзбекистон – Қирғизистон музокаралари давом этмоқда 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзАКўксаройда кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бошланди. |
Узундара қалъасида амалга оширган жорий йилги тадқиқот ишлари якунлари ҳисоботи эълон қилинди 05.10.2017ЖамиятМанба: ЎзАТермиз археология музейида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва Россия Фанлар академияси Археология институти олимларининг Сурхондарё вилоятидаги Узундара қалъасида амалга оширган жорий йилги тадқиқот ишлари якунларига бағишланган ҳисобот тадбири ҳамда “Узундара – Бақтрия қўриқчиси”, деб номланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. |
Алмазбек Атамбоев Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзАМамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. |
Қирғизистон Президенти Тошкентга келди 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 5 октябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот 05.10.2017СиёсатМанба: ЎзА2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишида Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. |
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 04.10.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори |
Сенаторлар Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди 04.10.2017СиёсатМанба: ЎзАБугун иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. |
Буюк Британия Парламенти ҳампартиявий гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашув 04.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси, «Британия-Ўзбекистон» Парламент ҳампартиявий гуруҳи раисининг ўринбосари, лорд Илтаф Шайхни қабул қилди. Меҳмон Тошкентга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан ўтказилган «Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати Ҳаракатлар стратегияси доирасида» халқаро «давра суҳбати»да иштирок этиш учун ташриф буюрган. |
Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг ректори билан учрашув 04.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов юртимизга ташриф билан келган Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университет) ректори, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг аъзоси, академик Анатолий Торкуновни қабул қилди. |
Қирғизистон Президенти 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади 04.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йил 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. |
Инсон ҳуқуқлари бўйича очиқ мулоқот 04.10.2017СиёсатМанба: ЎзА«Тараққиёт стратегияси» марказида 3 октябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. |
Туризмни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 03.10.2017СиёсатМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. |
ЕТТБ делегацияси билан учрашув 03.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. |
03.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга мактуб йўллади. Мазкур мактубда “Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди” дейилган. |