Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Мексика Президентига ҳамдардлик мактуби

22.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

“Мексикадаги талофатли зилзила оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди” – дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мексика Қўшма Штатлари Президенти Энрике Пеня Нетога йўллаган мактубида.

ИҲТ Бош котиби билан учрашув

22.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 21 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ бош қароргоҳида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти америкалик ишбилармонлар билан учрашди

19.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди. Учрашувда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, «Женерал Электрик» компанияси президенти Рон Полетт, «Ханивелл» компанияси президенти ва ижрочи директори Ражив Гаутам, «СиЭнЭйч Индастриал» компанияси вице-президенти Стивен Надерни, «Дир энд Компани» компанияси президенти Жеймс Филд иштирок этди. 

Ўзбекистон Президенти Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директорини қабул қилди

19.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди. 

Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди

19.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрига келди. 

Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир

18.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

18.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Шавкат Мирзиёев Ашхободга жўнаб кетди

17.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

17.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи

16.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Қозоғистонда Ўзбекистон, Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилади

16.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқотлари сўнгида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. 

Тарихий ҳужжатлар имзоланди

16.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Кўксаройдаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон – Қозоғистон ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди. 

Музокаралар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди

16.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. 

Қозоғистон Президенти Тошкентга келди

16.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Корея Республикаси Элчиси билан учрашув

15.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.

Бангладеш Элчиси билан учрашув

15.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 15 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Масуд Маннанни қабул қилди.

Испания элчиси билан учрашув

15.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Игнасио Ибанес Рубиони қабул қилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради

14.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради ҳамда Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. 

Германия Элчиси билан учрашув

14.09.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди.

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифига доир

13.09.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йил 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.