Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Президенти 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади
2017-10-04 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йил 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ўзбекистон Президентининг 5-6 сентябрь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашадилар.
Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрадилар.
Музокаралар якунлари бўйича Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Қўшма декларацияни қабул қилиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА