Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕТТБ делегацияси билан учрашув

2017-10-03 | Сиёсат

2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартиби шаклланишини ниҳоясига етказиш истиқболлари ҳамда банкнинг Тошкент шаҳрида Ваколатхонасини очилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича 5 йиллик Стратегияси лойиҳаси устидаги ишнинг бориши, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форуми ва “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва тадбиқ этилмаган имкониятлар” конференциясида банкнинг иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться