Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг ректори билан учрашув
2017-10-04 | Сиёсат
2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов юртимизга ташриф билан келган Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университет) ректори, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг аъзоси, академик Анатолий Торкуновни қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россиянинг ўз йўналишларида етакчи олий ўқув юртлари ҳисобланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти ўртасида ҳамкорлик ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги