Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрига ташриф буюрди

14.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. 

Хивада беш юлдузли меҳмонхона қурилади

14.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаровон” меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди. 

Хоразм вилоятидаги суғориш тармоқлари тубдан янгиланмоқда

14.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади

14.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Хусусан, Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. 

Ўзбекистон Президенти Хоразмга келди

14.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 14 октябрь куни Хоразм вилоятига келди. 

БМТ махсус маърузачиси матбуот анжумани ўтказди

13.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

13.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Муҳтарам Владимир Владимирович! Ҳурматли давлат раҳбарлари!

Ўзбекистон Президенти БМТ махсус маърузачисини қабул қилди

12.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди. 

МДҲнинг Сочи саммити

12.10.2017МДҲМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди. 

Ўзбекистон Президенти Беларусь Президенти билан учрашди

12.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Сочи шаҳрида ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди.

МДҲ саммити кенгайтирилган таркибда давом этмоқда

11.10.2017МДҲМанба: ЎзА

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитининг тор доирадаги учрашуви якунланди. Давлат раҳбарлари муҳокамаларни кенгайтирилган таркибда давом эттирмоқда. 

Депутатлар ёшлар, аёллар билан манзилли ишлашни кучайтириш ва оила институтини мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

11.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Маълумки, жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида ёшлар, оилалар ва аёллар билан олиб бориладиган ишлар доимо давлатимизнинг диққат марказида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар масалалари бўйича, шунингдек, оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияни тузиш мақсадга мувофиқ эканлигини қайд этди. 

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

11.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Владимир Путин билан учрашди

11.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Сочи шаҳрида ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. 

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси

11.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 10 октябрь куни Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

БМТ вакиллари 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда бўлди

10.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегацияси аъзолари 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. 

Ўзбекистон Президенти Cочи шаҳрига келди

10.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. 

Ўзбекистон Президенти Сочи шаҳрига жўнаб кетди

10.10.2017СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетди. 

Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

10.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Агзамхўжаев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси «ШҲТ-Афғонистон» мулоқот гуруҳининг мажлисида иштирок этиши тўғрисида

09.10.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги