Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Парламенти ҳампартиявий гуруҳи раисининг ўринбосари билан учрашув
2017-10-04 | Сиёсат
2017 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия Парламенти Лордлар палатаси аъзоси, «Британия-Ўзбекистон» Парламент ҳампартиявий гуруҳи раисининг ўринбосари, лорд Илтаф Шайхни қабул қилди. Меҳмон Тошкентга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан ўтказилган «Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати Ҳаракатлар стратегияси доирасида» халқаро «давра суҳбати»да иштирок этиш учун ташриф буюрган.
Ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбат чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия алоқаларини янада ривожлантириш ва унга янги динамика бериш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, парламентлараро мулоқот икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, у савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Музокаралар чоғида ҳамкорликдаги бўлажак тадбирлар, жумладан Лондон шаҳрида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги